Европада кириб келувчи қочқинлар оқими ортишига Ғарб давлатлари етакчиларининг нотўғри сиёсат юритиши сабаб бўлган. Сурия араб республикаси президенти Башар Асаднинг фикрича бу сиёсатчилар Суриядаги террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаши мана шундай оқибатларни келтириб чиқарган.  

«Сирия ва Яқин Шарқ минтақасида нима рўй бераётган бўлса, бу географик жойлашув ва ижтимоий алоқалар туфайли Европага кучли таъсир кўрсатмоқда. Европа тўқнашаётган муаммолар, терроризмдан бошланиб, қочқинлар оқими билан давом этади. Буларнинг барчаси бир қатор ғарблик сиёсатчиларнинг натўғри олиб борган сиёсати натижаси. Улар тутган йўл халқлар манфаатларига зид. Ахир бу сиёсатчилар Суриядаги террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлашди», — деган Асад Дамашқда Европарламентнинг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Ҳавьер Куоса бошчилигидаги делегация билан учрашув вақтида.

Sana агентлиги хабарида келтирилишича, сурияликлар етакчиси Европарламентнинг бу хато сиёсат оқибатларини бартараф этишда ўрни муҳимлигини қайд этган. У европалик сиёсатчилар терроризмни ривожлантириш билан бирга иқтисодий санкциялар қўллаш орқали сурияликларни оч қолишга ҳамда мамлакатни тарк этишга мажбур қилишганини қайд этиб ўтган.