10 июлга ўтар кечаси Доғистон республикасининг Қорабудахкентский тумани ҳудудидаги Губденск қишлоғида мактаб директори ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Интерфакс хабар тарқатган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари номаълум шахслар Серга-Кала қишлоғи яқинидаги ўрмонда дам олаётган шахслар билан тортишиб қолган ва уларга пичоқ билан ҳужум қилишган. Воқеа жойида 2 киши ўлдирилган, жиноятчилар қурбонларининг автомобилларини олиб воқеа жойидан яширинишган.

Айни дамда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, жиноятчиларнинг шахслари аниқланмаган.