ИШИД жангарилари Ироқ армияси ҳужумларини тўхтатиш учун нефть қазиб олинувчи қудуқларига ўт қўйди. Sky News Arabia хабарига кўра, бу иш Мўсулдан жанубдаги Ал-Кияр тумани ҳудудида рўй берган.

Телеканал маълумотига кўра, террорчилар йўлларга миналар ўрнатишган.

Шу орқали жангарилар Мосулга қараб ҳаракатланаётган Ироқ армиясини тўхтатмоқчи.

Бундан олдинроқ, ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатлар давомида Ироқ армияси Ал-Киярдаги ҳарбий базани озод этгани маълум бўлганди.

Мўсулни озод этиш Ироқ ҳарбийларининг бош мақсади ҳисобланади. Шаҳар 2014 йилнинг июнидан буён жангарилар назорати остида. Айни вақтда Мўсул ИШИДнинг Ироқдаги норасмий пойтахти ҳисобланади.