ИШИД террорчилик гуруҳи охирги ойларда Сурия ва Ироқда босиб олган ерларининг тўртдан уч қисмини йўқотди, бу ҳудуд Ирландия ҳудудига тенг, деб айтилмоқда АҚШнинг IHS баҳолаш компанияси таҳлилчилари маърузасида.

"ИШИД террорчилик гуруҳининг ерлари жангарилар 2015 йил январда эгалик қилган 90 минг квадрат км дан 26 минг квадрат км гача камайиб кетди", дейилган IHS маърузасида.

"ИШИД ҳудудининг қисқариши билан уларнинг бошқарувчилик лойиҳалари барбодга учраётгани борган сари кўриниб қолмоқда, гуруҳ яна ўз эътиборини исёнчи ҳаракатларга қаратмоқда", деб айтди IHS’нинг ихтилофни мониторинг қилиш бўлими бош таҳлилчиси Колумб Стрэк. Унинг айтишича, катта миқдордаги қурбонлар бўладиган ҳужумлар ва  Ироқ иқтисодий инфратузилмасига қарши ва унинг чегарасидан ташқарида, жумладан Европада  кўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширилиши мумкин.  

Ўтган йил охирида ИШИД Ар-Рамади шаҳрини йўқотди. Май охирида Ироқ армияси Ал-Фаллужа шаҳрини қайтариб олди. Энди ироқлик ҳарбийлар Ироқнинг шимолидаги энг йирик шаҳар ва ИШИДнинг Ироқдаги пойтахти – Мосулни қайтаришга тайёргарлик кўрмоқдалар. Сурияда ҳам ИШИД қатта ҳудудларни йўқотди. ИШИД Сурияда учраган катта йўқотишлар орасида Шаддодий ва Пальмира шаҳарлари бор.