9 июлда Испанияда тореадор томоша вақтида буқа сузишидан ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда EFE. Бу нохушлик Испанияда 1985 йилдан бери матадор аренада ҳалок бўлган биринчи воқеа бўлди.

Фожиа Теруэлада содир бўлди. Буқа 29 ёшли тореадор Виктор Барриога шоҳи билан зарба берди. Бу зарбадан тореадор йиқилиб тушганда буқа унинг кўкрагини босган. Тореадор шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиша олмаган.

Шу кунги томошалар бекор қилинган. Томошалар 10 июлда ҳалок бўлган тореадор хотирасига бир дақиқалик сукут билан яна давом эттирилади.

Бу воқеа 21 асрда тореадор аренада ҳалок бўлган биринчи воқеа бўлди.

Матадор томоша вақтида ҳалок бўлган охирги шундай воқеа 1985 йилда юз берганди. 1992 йилда аренада икки бандерильеро (буқага бандерилья (санчқилар) санчадиган тореро) Маноло Монтолиу ва Рамон Сото Варгас ҳалок бўлганди.

Баррио 1987 йилда туғилган бўлиб, биринчи марта 2012 йилда Мадриддаги Лас-Вентас аренасида буқа билан курашишга чиққан. Бунгача йигит гольф-клубда ишлаган.

Испанияда 100 йил ичида корридага алоқадор бўлган 134 нафар киши буқалар ҳужумидан ҳалок бўлган, улардан 33 нафари арена ва фермаларда олинган жароҳатлар туфайли ҳалок бўлган матадорлардир.