«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Эрик Кантона жамоанинг янги аъзоси, швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимовичга юзланди.

«Менда Ибраҳимовичга йўллайдиган ўз сўзларим бор. Златан, сен қизиллар жамоасига ўтишни танладинг — бу сен умрингда қилган энг яхши танлов. Сен "Орзу театри" бўйлаб сайр қилганингда клубда аввал ўйнаган афсоналар руҳи борлигини ҳис қилишинг мумкин. Аввалги жамоаларингда бундай бўлмаган. «Стретфорд Энд» трибуналари олдида туриб гол уришинг мумкин. Бу ерда сенинг исмингни айтиб ҳайқираётган оломон овозларини эшитишинг мумкин. юрагинг кўкрагингдан чиқиб кетаёзгудек кучли уради. Сен буни чиндан ҳис қилганингда, уларни ўзинг ҳам севиб қоласан. Шунда сен тушунасанки, ниҳоят уйингни топгансан.

Ва охиргиси. Манчестерда фақат бир қирол бўлган ва шундай бўлиб қолади, бироқ агар истасанг шаҳзода бўлишинг мумкин. Агар сени қизиқтирса, менинг еттинчи рақамимни ҳам олишинг мумкин. Бу сенга совғам. Қирол кетди, яшасин шаҳзода!», — дея Кантонанинг сўзларини келтиради Goal.

Манба: Tribuna.uz