Варшавадаги НАТО саммити иштирокчилари янги хавфсизлик хизмати ва разведка тузишга келишиб олишди.

Қайд этилишича, Альянснинг бу ислоҳоти «ташқи хавфларнинг ўсишига жавоб» бўлади.

Қайд этилишича, янги бўлим ўзининг асосий вазифасидан ташқари, разведка маълумотларидан максимал тезликда фойдаланиб, иттифоқчиларга тақдим этиш билан шуғулланади.

НАТОнинг 2 кунлик саммити 8 июль куни Польша пойтахтида бошланди. Маросим доирасида иштирокчилар Болтиқ бўйи давлатлари ва Польша ҳудудига биттадан батальон жойлаштириш, альянснинг Афғонистондаги миссиясини 2017 йил учун ҳам узайтириш, шунингдек, Яқин Шарқ ҳудудида халқаро коалицияни қўллаб-қувватлаш, ИШИДга қарши курашда AWACS русумидаги разведкачи-самолётлар парвозини йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинди.

Бундан ташқари, саммит доирасида Шимолий Атлантика альянси мамлакатлари Россия билан муносабатларни аниқлаб олиб, Украинага кенг қамровли ёрдам пакетини маъқуллади.

НАТО бош котиби Россиянинг альянс томонидан яккалаб қўйилиши имконсиз ва номақбул эканлигини тан олди.