GT Channel’нинг YouTube-каналида пойгачи Рис Милленнинг Пайкс Пик тоғига кўтарилиш бўйича пойгадаги заездининг машина ичидан олинган тўлиқ видеоси пайдо бўлди. Бу заездда пойгачи трассани 8 дақиқа 57,118 сонияда ўтиб, электромобиллар синфи учун рекорд ўрнатди. Умумий классификацияда пойгачи 2-ўринни эгаллади. Пойга июнь охирида якунланган, бироқ видео эндигина чоп этилди.

Америкалик пойгачи, аввалги Пайкс Пик ғолиби Рис Миллен eO PP100 спортпрототипида иштирок этди. Автомобиль еттита электромоторли, 1600 от кучига эга куч қурилмаси билан жиҳозланган. 2015 йилда пойгачи бу машинанинг 6 двигателли бироз кучсизроқ, соатига 260 км тезликка эриша оладиган версиясида иштирок этганди.

Умумий классификацияда жорий Пайкс Пик пойгасида Роман Дюма ғолиб бўлди. У 20 км лик трассани 8 дақиқа 51,445 сонияда босиб ўтди.

АҚШда тоғга чиқиш бўйича мусобақа 100 йилдан бери ўтказилиб келинади. Пойганинг йўналиши 156 бурилишдан иборат. Пойга трассаси денгиз сатҳидан 2860 м баландликда бошланиб, 4300 метр баландликда якунланади.