Португалиянинг нуфузли нашрларидан бири ҳисобланмиш O Jogo журнали Европа чемпионати финали арафасида ўзига хос чиқиш қилди. Журнал муқоваси Португалия ва Франция терма жамоалари тўқнашувига бағишланган.

Унда миллий терма жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ва Франция терма жамоасининг 11 нафар футболчиси хўроз шаклида ифодаланган.

«Трибуна» Португалия — Франция учрашувидан матнли трансляция уюштиради. Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.