"Реал" ҳужумчи Альваро Моратани жорий трансфер ойнасида сотмайди. Мадрид клуби 23 ёшли ҳужумчи бўйича билдириладиган барча таклифларни рад этишга қарор қилди.

Яқин орада Мората Испания терма жамоасида Евро-2016’да иштирок этган "Реал"нинг қолган ўйинчилари билан клубга қўшилиб, Зинедин Зидан бошчилигида мавсумолди тайёргарлигини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий ёзда "Реал" Моратани "Ювентус"дан 30 млн еврога сотиб олганди.