Ўзбекистон ички ишлар вазири бир қатор вилоят ва туман ички ишлар бошқарма ва бўлимларига янги раҳбарлар тайинлади. Бу ҳақда «На посту» нашрига асосланиб «Газета.uz» хабар берган.

Маълум қилинишича, Бухоро ИИБга подполковник Бахтиёр Саитжанов  бошлиғи этиб тайинланган. У Ўткир Бадаловни алмаштирди. Ўткир Бадалов баҳорда бир вақтнинг ўзида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ва Зарафшон ИИБ бошлиғи вазифасини бажаришга киришганди.

Подполковник Воҳид Мирзаев Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи этиб, подполковник Бунёд Ражапов эса Хоразм вилояти Боғот тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланган.

Шунингдек, Қорапалпоғистон республикаси Ички ишлар хизматларида ўзгаришлар содир бўлган. Жумладан, Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи этиб подполковник Салават Казбеков, Хўжайли тумани ИИБ бошлиғи этиб майор Тимурбек Дошумбаев тайинланган.