Yamaha компанияси сув ҳавзаларини ўрганиш, жумладан дамбаларга баҳо бериш учун мўлжалланган тўлиқ автоном Breeze10 қайиғини тақдим қилди.

Қайиқ 0,5 кВт ли электр мотор билан ҳаракатга келтирилади. Мотор 20 А-соатли литий-ионли аккумулятор блокидан қувватланади. Бундан ташқари, қайиқ бортида 1,6 кВт ли генератор мавжуд. Қайиқ автоном ҳолатда 6 соатгача сузиб юра олади. 

Сувда мўлжални олиш учун глобал йўлдошли навигация тизими ва азимутал бурчак ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилади. Босиб ўтилган йўналишлар такрорий назорат учун сақлаб қўйилиши мумкин. 

Қайиқ гидролокатор (сонар) – акустик нурлаш ёрдамида сув ости объектларини товуш билан аниқлаш воситаси билан жиҳозланган.

Қайиқ уч режимда ишлайди: тўлиқ автопилот, масофадан туриб бошқариш ва бортда бўлган одам томонидан бошқариш. Қайиқнинг максимал тезлиги соатига 7,2 км ни ташкил қилади.

Қайиқнинг ўлчамлари 3,21 × 1,17 × 0,89 метрни ташкил қилади. У саёз жойларда қўлланиши мумкин.