Афғонистон президенти Ашраф Ғаний, НАТОнинг афғон армиясини молиявий жиҳатдан ҳозирги ҳажмда қўллаб-қувватлаш бўйича қилган қарорини олқишлаб, уни "ютуқ" деб атади. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар қилмоқда. 

НАТОнинг Варшава саммитида иштирок этган ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг, альянс мамлакатлари Афғонистонда ҳарбий бўлинмаларини сақлаб қолиш баробарида 2020 йилгача Афғонистон армиясига молиявий кўмак бериш мажбуриятини олгани ҳақида баёнот берган эди. Бу рақам йилига 5 млрд АҚШ долларини ташкил этиши керак. 

"Афғонистон делегацияси Варшавадан муваффақият қозониб қайтишди. Мен бу ютуқ билан фуқароларимизни табриклайман", — деган Ашраф Ғаний Кобулда. 

"Биз режамиздаги нарсага эришдик, биз бунинг учун жаҳон ҳамжамиятидан миннатдормиз", — деб қўшимча қилган Афғон раҳбари.