Афғонистон шарқида ўтказилган махсус жанговар амалиёт чоғида ИШИД радикал гуруҳи аъзоси бўлган 30дан ортиқ жангари йўқ қилинган, деб хабар қилмоқда Khaama Press агентлиги.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг хабарларига кўра, 10-июль куни Нангархар вилоятининг иккита туманида ўтказилган ҳарбий амалиёт натижасида 31 нафар жангари ўлдирилган. Уларнинг қуроллари ва ўқ-дорилари ҳам йўқ қилинган. Жангарилар жасадлари орасида хорижий миллат вакилларига тегишли маййитлар ҳам борлиги айтилмоқда. 

Шу билан бирга, ҳарбийлар томонидан берилган қурбонларга ойдинлик киритилмаган.