АҚШнинг Луизиана штатидаги Батон-Руж шаҳрида афроамерикаликнинг ўлдирилишига қарши намойишга чиққанларнинг 160 нафари ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Ассошиэйтед Пресс” хабар бермоқда.

Аввалроқ қўлга олинганлар сони 101 нафар эканлиги маълум қилинган эди. Бундан ташқари, қўлга олинганлар орасида Black Lives Matter ҳаракати фаоли ДеРэй Макессон ҳам бор.

Агентлик хабарига кўра, намойишга чиққан юзлаб одамлар шаҳар полиция бошқармаси идораси олдида тўпланишган. Намойишни ўнлаб полиция ходимлари назорат қила бошлаган. Уларнинг қўлида пластмасса қалқонлар ҳам бўлган.

Агентликнинг маълум қилишича, Макессон 10 июль куни шаҳар қамоқхонасини тарк этган. У “Батон-Руж полиция ҳаракатидан тажжубга тушганини” айтган.