11 июль куни Япониянинг Рюкю оролларидаги Филиппин дарёсида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақида Ҳонгконг Метеорология обсерваторияси маълумотига асосланиб, ТАСС агентлиги хабар берди. 

Манбага кўра, ерости силкинишларининг маркази Токуносима аҳоли пунктидан жануби-шарқ томон тахминан 155 километрлик ва Окинава шаҳридан шимоли шарқ томон 250 километрлик масофада бўлган. Зилзила ўчоғининг чуқурлиги ҳақида хабар қилинмади. 

Зилзила натижасида қурбон бўлганлар ва вайронагарчиликлар, шунингдек цунами хавфига оид маълумотлар йўқ.