Испаниянинг “Барселона” жамоаси ходимлари клуб президенти Жозеп Бартомеу бошчилигида жамоа ҳужумчиси Лионель Мессини ажойиб тарзда қўллаб қувватлашди. Улар биргаликда “Камп Ноу”да суратга тушиб, Месси ўн йилдан бери улар билан бирга эканликларини рамзий ифодалашди.
Аввалроқ Жозеп Бартомеу  ўз твиттерида "Лео, сенга тажовуз қилаётганлар, “Барселона” ва унинг тарихига тажовуз қилмоқда. Биз сени охиригача ҳимоя қиламиз! Биз доимо сен биланмиз", деб ёзган эди.
Эслатиб ўтамиз, Месси ва унинг отаси Хорхе Месси солиқларни тўлашдаги фирибгарликлар учун 21 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Месси 4 млн евродан кўпроқ солиқни тўлашни кечиктирган.
Бироқ Месси ҳам, унинг отаси ҳам бу улар билан содир бўлаётган биринчи шундай ҳодиса ва жазо муддати 2 йилдан камроқ бўлгани учун жазони ўтамайдилар.
Месси ҳукм устидан шикоят қилишини айтган.

Манба: Tribuna.Uz