Буюк Британия Американинг Apache AH-64E русумли ҳарбий вертолётларидан 50 дона харид қилиши учун 2,3 миллиард фунт стерлинг маблағ сарфлайди, деб хабар қилган Бирлашган қироллик мудофаа вазири Майкл Фэллон.

Бундан аввалроқ, Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Boeing корпорациясидан 9та кемаларга қарши патруль самолётини харид қилиниши ва улар учун Шотландияда база ташкил этилишини эълон қилганди. 

Мазкур харид шартномаси Фарнборо халқаро авиация кўргазмаси доирасида имзоланган. Британия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Британия армияси ажойиб вертолётларга эга бўлади ҳамда мамлакатдаги солиқ тўловчиларнинг пуллари ҳавога совурилмайди. Бу каби битимлар, Британия қуролли кучлари ҳарбий қудратини ошириш дастури ижроси сифатида амалга оширилмоқда. 

Унинг фикрича, узоқ истиқболда Британияда ушбу вертолётларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш марказлари очилишига умид қилса бўлади. 

Британия учун биринчи янги Apacheлар 2020 йил бошида йиғила бошланади 2022 йилдан жанговар навбатга туради. 


Теглар: Фарнборо авиакўргазмаси, Apache AH-64E, Boeing, Британия, АҚШ