Дидье Дешам Франция терма жамоаси ўз уйида ўтган Европа чемпионатини юта олмаганига қарамасдан, терма жамоа бош мураббийи бўлиб ишлашда давом этади. Финал учрашувида французлар португалларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ўйиндан кейин Дешам терма жамоа билан 2018 йилда Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичи ва агар Франция жаҳон чемпионатига чиқа олса, у ерда ҳам ишлашини айтди, деб хабар бермоқда француз ОАВ.