Эквадорнинг шимоли-ғарбий қирғоқларига яқин ҳудудда 6,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ер ости силкинишлари мамлакат пойтахти Кито шаҳридан шимоли-ғарбда жойлашган Эсмеролдас шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда қайд этилди.

Зилзила 35 км. ер остида содир бўлган.

Жабрланганлар ва вайронакорлик ҳақида айни дамда ҳеч қандай маълумот йўқ.