Евро-2016 финали вақтида турнир ташкилотчилари УЕФАнинг собиқ раҳбари, футбол фаолиятидан четлаштирилган Мишель Платинига миннатдорчилик билдиришди.

Франция ва Португалия ўртасидаги учрашув вақтида (0:1) "Стад де Франс" стадиони экранида "Мишель, ҳаммаси учун раҳмат" деб ёзилган ва Платинининг сурати туширилган баннер кўринди.

Қайд этиш керакки, айнан Платинининг ташаббуси билан мусобақа формати ўзгарган эди. Евро-2016 турнирида одатдаги 16та жамоа ўрнига 24та жамоа иштирок этди ва гуруҳ босқичидан сўнг нимчорак финал ўйинлари ўтказилди.

Бундан олдинроқ, УЕФА бош котиби лавозимида вақтинчаликка тайинланган Теодор Теодоридис Платини Европа чемпионати ўйинларини кузатиш учун келишга қизиқиш билдирмагани, у финал баҳсига келиши ҳам кутилмаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

Манба: Tribuna.uz