Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида қўшимча бўлимларла урилган гол эвазига Франция терма жамоасини мағлубиятга учратди.

Бу ғалабадан кейин португалияликлар терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ўзининг устозларидан бири, уни «Манчестер Юнайтед»га олиб келиб, оламга танитган сэр Алекс Фергюсондан табрик қабул қилди.

Роналду финал баҳсида 25 дақиқа ҳаракат қилди. У жароҳат олиб ўйинни давом эттира олмади ва майдонни замбилда тарк этди. Унинг ўрнига Рикарду Куарежма туширилди.

Португалиялик ушбу футболчини Фергюсон 2003 йили «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га олиб келган, футболчи 2009 йили «Реал»га ўтгунича манчестерликлар жамоаси шарафини ҳимоя қилганди.

Манба: Tribuna.uz