Турли давлатлар интернет фойдаланувчилари янги жумбоқ – полда тўшалган мураккаб нақшга эга гилам ва унда турган стол сурати билан қизиқиб қолишди. Фойдаланувчиларга суратда ғилофдаги смартфонни топиш таклиф қилинмоқда.

Янги жумбоққа кўплаб хорижий ОАВ эътибор қаратди, ижтимоий тармоқларда эса гилам ва стол суратига эга ёзувлар миқдори минглабга етмоқда. Бир қатор ОАВ суратда яширилган смартфонни топиш учун йўл-йўриқ кўрсатишмоқда, бироқ кўпчилик фойдаланувчилар гиламда ётган смартфонни барибир кўриша олмаётганини тан олишмоқда.  

Гап шундаки, смартфон гиламдаги нақшга ўхшаш ғилофда жойлашган.