Франция термаси Евро-2016 да Португалия термасига мағлуб бўлди.

Франция термаси ҳужумчиси Антуан Гризманн тарихда бир мавсумда Чемпионлар лигаси ҳамда Европа чемпионатида ютқизган иккинчи футболчи бўлди. 

Чемпионлар лигаси финалида “Атлетико” “Реал”га мағлуб бўлган эди. 

Аввал худди шундай ҳолат ярим ҳимоячи Михаэл Баллак билан содир бўлган: 2008 йилда у «Челси» ва Германия термаси сафида финалларда мағлуб бўлган эди.