ХХР Жанубий-Хитой денгизи қирғоқларида тўртта маёқ қурганини, айни дамда бешинчиси қурилаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 10 июль куни ХХР транспорт вазирлиги хабар берган.

Баландлиги 55 метр бўлган кўп функцияли маёқлар Хуаян, Суби (хитойча айтилиши Чжуби), Мисчиф (Мэйцзи) ва Юншу қирғоқларида қад ростлаган. "Улар аллақачон ишга тушган ва денгиздаги кемалар ҳаракати хавфсизликни таъминламоқда", - деди вазирлик вакили.

Маёқлар автомат тарзда аниқлаш тизими ва юқори частотали радиостанциялар билан таъминланган. Улар радиомаёқ вазифасини ҳам ўтайди. Уларда диаметри 4,5 метрли бўлган кучли ёритгичлар ўрнатилган. Унинг нури 22 денгиз мили масофасини ёрита олади (1 денгиз мили 1842 метрга тенг).