Туркия суди, Истанбул шаҳри халқаро аэропортида амалга оширилган қўпорувчиликларда гумон қилинаётган яна 7 кишининг ҳибсга олинишига рухсат берди, деб хабар қилмоқда Аnadolu агентлиги.

Гумондорлар полиция томонидан ўтказилган махсус амалиётлар чоғида қўлга олинган. Уларга, "қуролланган террорчи гуруҳга аъзо бўлиш" ва "қотилликка ёрдам бериш" айблари илгари сурилган. DHA агентлиги манбаларининг маълумотларига кўра, уларнинг барчаси хорижлик бўлиб, фуқароликларига тергов жараёни якунланмагани боис, ойдинлик киритилмаган. 

28-июнь куни Истанбулнинг Ататурк аэропортида содир этилган портлашларда 44 киши ҳалок бўлган, 240га яқин одам яраланган эди.