Ажойиб видеолавҳаларни бир неча кун давомида бир миллиондан ортиқ маротаба томоша қилинган.

Гап шундаки, интернет тармоғида жингалак сочли митти қизча иштирокидаги лавҳалар оммалашиб бормоқда. 

У ёқимтойлигидан ташқари, жисмоний тайёргарлиги билан ҳам ҳайратга солмоқда. Бир неча дақиқалик қисқа лавҳада қизчанинг қаҳва пиёласи устида ертуртки машқини бажариши, олд ва орқага сальто қила олиши, деворларга ўрмалаши, музлатгичнинг юқори тахтасига осонгина чиқиши каби қобилиятлари акс этган. 

Эътиборли жиҳати, унга отаси ёрдам бериб, ҳар бир машқдан аввал, уни ўпиб ҳам қўйган.