Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат спортчиларининг Рио Олимпиадасида иштирок этишини таъкидлади.

«Россия доим Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилишни қоралаган. Шундай экан, спортчиларимиз Рио Олимпиадасида қатнашади»,- дейди Песков.

Аввалроқ Халқаро енгил атлетика федерацияси россиялик спортчиларни Рио Олимпиадасида қатнашишларини тақиқлаганди. Шу сабаб ғарб нашрларида Россиянинг Рио Олимпиадасига бойкот эълон қилиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалди.

Таъкидлаш жоиз, 1980 йил Москвада бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларига АҚШ бошлиқ кўплаб мамлакатлар бойкот эълон қилган ва мусобақада қатнашишмаган эди. Сабаб сифатида Собиқ Иттифоқнинг Афғонистонда олиб борган ҳарбий юришлари кўрсатилган.