Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каззофийнинг ўғли Сайф ал-Исломнинг қамоқдан озод этилиши ҳақида баъзи шахслар айтаётган гаплар масъулиятсизликдир. Шундай тасдиқ билан 10 июлда Ливиянинг янги ҳукумати – халқаро тан олинган миллий бирдамлик ҳукумати президентлик кенгаши чиқди.

Сайф ал-Ислом Каззофийнинг озод қилиниши ҳақидаги гаплар "масъулиятсиздир ва жиноятчилар тегишли жазодан қутулиб қолишларига имконият борлиги ҳақидаги тахминни қўллаб-қувватлайди", дейилган ҳужжатда. Бу ҳужжат Каззофий ўғлининг озод этилиши ҳақидаги хабарга Ливия ҳукуматининг биринчи расмий муносабати бўлди.

Бир вақтнинг ўзида Президентлик кенгаши Каззофий ўғли иши бўйича халқаро ташкилотлар ҳамда Халқаро жиноий суд билан агар уларнинг ёндашувлари "Ливия қонунчилигига зид келмаса", ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади. Кенгаш Сайф ал-Ислом Каззофий иши Ливия учун катта аҳамятга эга эканлигини, чунки "Ливиянинг суверенитети ва унинг қилинган жиноятлар учун жазодан қутулиб бўлмаслик тамойилига амал қилиши билан бевосита боғлиқлигини" таъқидлаб ўтди.

Бир неча кун аввал Сайф ал-Ислом апрель ўрталарида озод қилингани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Шунингдек, Сайф ал-Ислом адвокатининг таъкидлашича, у умумий амнистия қонуни шартларига тушган.

Сайф ал-Ислом 2011 йилдан Зинтона қамоғида жазо ўтамоқда. Айнан зинтоналиклар уни 2011 йилда ҳибсга олишган. 2015 йил 24 июлда Триполи ҳакамлик суди сиртдан Сайф ал-Исломга ўлим ҳукмини чиқарган. Ўтган жума куни Зинтона раҳбарияти Сайф ал-Ислом қамоқда қолаётгани ва унинг тақдири Ливия қонунларига кўра ҳал қилинишини айтганди.