Microsoft компанияси Финляндиядаги ходимлари сонини қисқартириш бўйича музокараларни якунлади, деб хабар бермоқда Yle нашри.

Таъкидланишича, музокаралар май ойида бошланганди. Финляндияда ҳаммаси бўлиб 1350 киши қисқартирилади. 

Қисқартиришлар мамлакатда мобиль телефонлар ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши билан боғланган. 

Компанияда маълум қилинганидек, ходимларнинг бир қисми АҚШнинг Редмондида жойлашган бош офисга ёки бошқа бўлимларга ишлашга ўтишлари мумкин бўлади.

Май охирида Microsoft смартфонлар ишлаб чиқариш бўлимининг фаолиятини оптималлаштириб, сарф-харажатларни камайтириш мақсадида 1850 ходимини қисқартириши маълум қилинганди.