Кувайт хавфсизлик хизмати, амирликда истиқомат қилаётган уч нафар покистонликни чиқариб юборган. Улар, ўтган ҳафтада Саудия Арабистони Жидда шаҳрида, Америка бош консуллиги қаршисидаги шифохона автотураргоҳида ўзини портлатиб юборган худкуш террорчининг қариндошлари экани аниқланган, деб ёзмоқда Кувайтнинг "Ал-Кабас" нашри.

Асли покистонлик террорчи 4 июлга ўтар кечаси полиция ходимлари яқинлашаётган вақтда ўзини портлатиб юборган эди. Бунинг оқибатида, 2 нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходими жароҳатланган. 

Бундан ташқари, нашрнинг ёзишича, хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш бошқармасидан, қабул қилиш чораларини кучайтириш ва айрим осиёлик миллат вакилларининг мурожаатини рад этиш талаб этилган. 

Саудия Арабистони хавфсизлик хизматлари, подшоҳликнинг турли ҳудудларида содир этилган қўпорувчиликлардан сўнг, 19 кишини ҳибсга олган, уларнинг 12 нафари покистонлик экани хабар қилинган. 


Теглар: Кувайт, Саудия Арабистони, қўпорувчилик, худкуш-террорчи