Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Евро-2016 финалида Францияга қарши ўйин аввалида жароҳат олди.

31 ёшли футболчи Димитри Пайет билан 2 марта тўқнашди ва иккинчи тўқнашувдан кейин оғриқ туфайли майдонни тарк этди.

У тиббий ёрдам кўрсатилгач, майдонга қайтди, лекин бир неча дақиқа ўйин ўтказгач, яна майдонга ётди ва ўйинни давом эттира олмаслигини билдирди.

Ўз фаолиятидаги энг муҳим ўйинни муддатидан олдин тарк этишга мажбур бўлган, кўз ёшларини тия олмаётган футболчини замбилда олиб чиқишди.

Унинг ўрнига ўйиннинг 25-дақиқасидан бошлаб Рикарду Куарежма ҳаракат қила бошлади.