Россияда яратилаётган 6-авлоддаги ҳарбий самолёт электр магнит пушкаси олиши мумкин, деб айтди ТАССга берган интервьюда Радиоэлектрон технологиялар концерни бош директори биринчи ўринбосари Владимир Михеев.

Михеевнинг айтишича, радиоэлектрон нишонга уришнинг янада ривожланиши электрон-компонент базасининг бевосита барбод қилиниши ва рақибнинг асбоб-ускуналарининг тўлиқ ишдан чиқишига олиб келади.

Михеевнинг тушунтиришича, бундай электр магнит импульс учун энергияни ҳар бир замонавий самолёт ишлаб чиқариши мумкин, чунки у ўзидан "ўнлаб киловатт электр энергия ишлаб чиқарувчи учар электростанцияни" акс эттиради.

Бу энергиядан олинган ва махсус антенналар ёрдамида кучайтирилган ўта юқори частотали нурланиш (микротўлқинли нурланиш) юзлаб мегаватт ва ҳаттоки гигаватт қувватга эга бўлиши мумкин.

"Мос равишда, биз бу энергияни йўналтирган ва ташлаган жойдаги исталган жисмни қиздиришимиз мумкин, у ерда қувват жуда юқори бўлади", деб айтди Михеев.  

Унинг айтишича, бугуннинг ўзидаёқ микротўлқинли қуролнинг баъзи намуналари ва муайян ишланмалари ўнлаб километрларга таъсир қилади.

Михеевнинг таъкидлашича, 6-авлод ҳарбий самолёти ўзидан учувчили ва учувчисиз вариантларда бажарилган комбинацияланган учар қурилмани акс эттиради.