Россия мудофаа вазирлиги шимолий кенгликларда Россиянинг жойлашишини мустаҳкамлаш мақсадида Арктикада 10 та аэродром қуриш ва реконструкция қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

"Арктикада Россия Махсусқурилиши 6 та оролда ҳарбий инфратузилма объектларини барпо этмоқда", деб маълум қилинди вазирликда. 

2016 йилда баъзи ҳарбий гарнизонлардаги 150 дан кўпроқ пункт – маёқ, ороллар ва ҳарбий қисмларга 100 минг тоннадан кўпроқ моддий  воситалар етказиш режалаштирилмоқда. 

Шунингдек, Арктикага 190 тоннадан кўпроқ қурилиш-монтаж ва инерт материаллар етказилади. Улар орасида аэродром плиталари, цемент, металл, қувур, арматура ва турли техника бор.

Таъкидланишича, мудофаа вазирлиги Арктикада бўлинмаларни 2020 йилгача жойлаштиришда давом этади. 

Аввалроқ Россия бош вазири ўринбосари, Арктикани ривожлантириш бўйича давлат комиссияси раҳбари Дмитрий Рогозин НАТО ўзининг Акртикадаги ҳарбий жойлашишини ошириш учун иқлим ўзгаришини баҳона қилганини айтганди.