Шимолий Корея ҳукумати Жанубий Кореяда ракетага қарши мудофаа тизимларининг жойлаштирилишига "жисмоний" жавоб чоралари кўришини маълум қилди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.  

Таъкидланишича, Шимолий Корея Жанубий Корея ҳукумати АҚШ билан баллистик ракеталарни ушлаш учун мўлжалланган THAAD тизими қаерда ва қачон жойлаштиришига қарор қилганларидан кейин Жанубий Кореяга қарши чоралар кўради. 

Айни вақтда Жанубий Кореяда жойлаштириладиган РҚМ мажмуалари аниқ сони номаълум.