Хонанда Тейлор Свифт Forbes журнали талқинига кўра, 2016 йилда энг катта ҳақ олувчи юлдузлар рейтингига етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, хонанда ўтган бир йил ичида 170 млн доллар ишлаб топди. 

Бу борада 2-ўринни 110 млн доллар ишлаб топган One Direction гуруҳи эгалламоқда.

6-ўринни актёр ва ҳажвчи Кевин Харт (87,5 млн доллар), 7-ўринни бошловчи Говард Стерн (85 млн доллар) эгаллади.

Хонандалар Адель 9-ўринни (80,5 млн доллар), Мадонна 12-ўринни (76,5 млн доллар), Рианна 13-ўринни (75 млн доллар), Кэти Перри эса 63-ўринни (41 млн доллар) эгалладилар.

Энг катта ҳақ олувчи жуфтлик деб хонанда Бейонсе ва рэп ижрочи Jay Z жуфтлиги топилди, улар бир йил ичида 107,5 млн доллар ишлаб топишди.