Ўзбекистон Республикаси олимпия захиралари теннис мактаби базасида 15-17 июль кунлари Дэвис Кубоги мусобақаси доирасида Осиё ва Океания ҳудуди гуруҳ босқичида Ўзбекистон ва Хитой термалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади. Ғолиб бўлган жамоа Жаҳон лигасига йўлланма олади. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоавий баҳсларда ушбу икки терма саккиз марта учрашган. Умумий ҳисоб Ўзбекистон фойдасига - 5:3.

Ўзбекистонликлар бу йилги қуръа бўйича старт турини ўтказиб юборишди. Бу бир томондан терма жамоа фойдасига ижобий ҳолат бўлди, бироқ иккинчи томондан жамоавий баҳсларда етарли тажриба тўплашга икмон бермади. Терма жамоа таркибида энг кўп босим Денис Истомин (116) ва Фаррух Дўстов (222) каби теннисчиларга тушиши айтилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Санжар Файзиев (578) ва Жўрабек Каримов (754) ҳам баҳсларда кураш олиб боради.