Туркия жануби-шарқидаги Шонлиурф шаҳридаги автостанцияда 17 ёшли йигит ҳужуми оқибатида 3 нафар полициячи ҳалок бўлиб, яна 3 нафари жароҳатланди.

Anadolu агентлигининг шаҳар ҳокимига асосланиб хабар қилишича, бу террористик акт бўлмаган.

Қайд этилишича, ҳужум қилувчи руҳий муаммога эга бўлган. У бу вақтда оиласи билан саёҳат қилаётган бўлган ва отасининг тўппончасини олиб, ҳужум бошлаган.

Аниқлик киритилишича, бу йигит полициячилар ҳужжатларни текшириш мақсадида йўловчилардан автобусни тарк этиш сўралганида ўт оча бошлаган. Отишма чиққач, у отиб ўлдирилган.

Жароҳатланган 3 полициячи шифохонага етказилган.