Ўзбекистонлик халқаро шахмат устаси Ирина Геворгян  2nd International Chess Festival "Batumi Municipality Cup-2016" A Open халқаро мусобақаси якунлари бўйича биринчи ўринни қўлга киритди. Баҳслар Грузиянинг Батуми шаҳрида 2016 йилнинг 2-10 июль кунлари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада 8 мамлакатдан 44 спортчи иштирок этди.

Тўққизта тур якунлари бўйича биринчи ўрин Грузия халқаро шахмат устаси Морчиашвили Бачанага (2322) - 7 очко, иккинчи ўрин Сивук Виталийга (Украина, 2509), учинчи ўрин эса Бакунтс Рафаэлга (Армения, 2384) насиб этди. Ҳар иккалаларида 6,5 очкодан.

Аёллар ўртасида кечган баҳсларда Ирина Геворгянга тенг келадигани топилмади - 4.5 очко.