Интернетда тарқалган ушбу видео барчанинг ҳайратига сабаб бўлди. Унда харидорнинг саватига ўзи сакраб тушган балиқ воқеасининг гувоҳи бўлиш мумкин.

Ҳодиса супермаркетлардан бирида содир бўлди. Бир эркак расталар томон хаёл суриб кетаётган эди. Шунда аквариумдаги балиқлардан бири уни танлаб, харидорнинг саватига қарата ўзини отди.

Эркак воқеалар ривожини бундай тус олишини кутмаган эди, шу сабаб бошида қўрқиб кетди. Орадан бир неча сония вақт ўтиб, у ўзига келди ва балиқни олиб аквариум ичига қўйиб юборди.