Xiaomi илк пайдо бўлган пайтлариданоқ интернет-дўконларга эътиборини қаратди. Айнан улар туфайли тезкор ва муваффақиятли сотувлар йўлга қўйилди. Бу эса ўз навбатида Xiaomi'ни Хитойнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бирига айлантирди. Бу ҳақида gagadget.com маълум қилди.

Вазиятни буюртма қилинган маҳсулотни етаказиб бериш билан боғлиқ муаммолар бироз мураккаблаштираётган эди, лекин харид бўлимига компаниянинг собиқ бош директори Лей Жун раҳбар этиб тайёрлангандан кейин ҳаммаси ўз жойига тушди. 

Лей Жуннинг сўзларига кўра, келаси икки йил ичида Хитой мобил гиганти бутун дунё бўйлаб 1000 та янги дўконини очади. Xiaomi стандарт дўкони 250 м2 майдонга эга бўлиб, унда 100 турдаги маҳсулотлар намойиш этилади. Хитойликлар бундай дўкондан йилига 7,5 миллион долларгача пул ишлашмоқчи. 

Компания дўконларнинг айнан қайси шаҳарларда барпо этилишига доир маълумотларга ойдинлик киритилмади. 

Теглар: дўкон, Лей ЖунXiaomi бутун дунё бўйлаб 1000 та янги дўконини очади