Жанубий Корея республикаси ташқи ишлар вазири Юн Бён Сенинг баёнотига кўра, Американинг ракета ҳужумига қарши THAAD мудофаа тизими учинчи мамлакатларга қарши қаратилмайди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги. 

Унинг сўзларига кўра, ракеталарни уриб тушириш тизими Россия ва Хитойга таҳдид солмайди. Қайд этилишича, юқоритехнологияли THAAD тизимини жойлаштириш, фақатгина КХДР ядро салоҳиятини кучайтиришига қарши ўзини-ўзи мудофаа қудратини ошириш мақсадида Корея республикаси томонидан амалга оширилади. 

Бён Сенинг қўшимча қилишича, эндиликда расмий Сеул РҚМ тизимларини жойлаштириш ҳуқуқи учун курашади. 

Аввалроқ, Жанубий Корея THAAD РҚМ тизимини 2017 йил охиригача ишга туширишини эълон қилган эди. Ўз навбатида, Шимолий Корея ҳукумати,  РҚМ тизимининг Жанубда жойлаштирилишига қаарши амалий чора кўришини билдирган эди.