Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети олий ўқув юртига ҳужжатлар қабул қилиш жараёнида абитуриентлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ахборот олиш жараёнини осонлаштириш мақсадида ижтимоий тармоқлар, хусусан, Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида саволларга онлайн тарзда жавоб қайтаришни йўлга қўйган.

Эътиборга молик жиҳати, абитуриентлар ва журналистлар бевосита мурожаат қилишлари мумкин бўлган манзиллар орасида ЎзДЖТУ ректорининг Telegram тармоғидаги шахсий рақами ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, махсус платформалар орқали топшириладиган ҳужжатлар, қабул квоталари университет фаолияти, инфратузилмаси, янгиликлари билан танишиш мумкин:
ЎзДЖТУ ректорининг шахсий Телеграм манзили - @UzSWLUrector
Расмий Телеграм канали - @UzSWLUofficial;
ЎзДЖТУ расмий Инстаграм саҳифаси - uzswluofficial. 
Расмий facebook саҳифаси - https://www.facebook.com/uzswlu.uz/

Эслатиб ўтамиз, қабул режасига мувофиқ, 11 йўналиш ҳамда 7 факультет бўйича жами 1425 нафар омадли абитуриент Жаҳон тиллари университети талабасига айланиши  мумкин. Бугунги кунда университетда инглиз, немис, француз, хитой, испан, рус, япон тиллари билан биргаликда араб, малай, индонез, корейс, итальян, ҳинд, форс ва бошқа тиллар иккинчи тил сифатида ўқитилади.