Фан ва техника тарихи соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Рубен Акопович Сафаров 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Р. Сафаров 1930 йилда Андижон шаҳрида туғилди. 1953 йили Москва юридик институтини тугатди. 1963 йилда номзодлик, 1982 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.

Ўзининг 60 йилдан ортиқ меҳнат фаолияти давомида Р. Сафаров Андижон вилояти адлия бошқармаси ревизори, «Андижанская правда» газетаси муҳаррири, Давлат матбуот қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, «Правда Востока» газетаси бош муҳаррири лавозимларида меҳнат қилди.

У ўзининг ушбу йўналишдаги бир қанча рисола ва мақолалари кенг жамоатчиликка яхши маълум.

Академикнинг Ўзбекистон илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари муносиб тақдирланган. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, «Шуҳрат» медали билан мукофотланган эди.