Barkly Projects’нинг ахборот хавфсизлиги тадқиқотчилари гуруҳи Firefox браузери янгиланмаси остида яширинувчи янги вирусни аниқлади. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

Вирус фирибгарлик дастурлари ва товламачи дастурларни тарқатувчи Kovter троян вируслари гуруҳига мансуб. Вируснинг янги варианти компьютерга браузернинг янгиланмаси кўринишида тушиб, қонуний сертификатга эга ва шу сабабли антивируслар унга аҳамият бермайди. Barkly маълумотларига кўра, антивирус компаниялари янги Kovter’ни уни тўсиш учун хавфли дастурлр рўйхатига қўша бошлашди.

Мутахассислар Firefox’ни четки ресурслардан янгиламасликни ва созланмаларда янгиланмаларнинг мавжудлигини текширишни тавсия қилишмоқда. Бундан ташқари, антивирус дастурининг энг охирги версиясини ишлатиш тавсия қилинмоқда.