Японияда сўнгги икки ҳафта ичида камида 7,5 минг киши иссиқ уриши натижасида шифохонага ётқизилди, улардан 14 нафари ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида мамлакатда ФВВ ва тез ёрдам вазифасини ҳам бажарувчи Ёнғин бош бошқармаси хабарига асосланиб, ТАСС маълум қилди

Бошқарма хабарига кўра, Японияда апрелнинг охиридан буён деярли 15 минг киши жазирама туфайли шифохонага тушган. 

Японияда июнь ойи охиридан бошлаб фавқулодда иссиқ ҳарорат кузатилмоқда. Мамлакатнинг марказий ҳудудларида термометр баъзан 37 даражадан юқорини кўрсатмоқда. Шу билан бир вақтда жануби-ғарбий префектураларда ғайритабиий кучли ёмғирлар ёғмоқда, бу эса кўчки ва сув тошқинларини келтириб чиқармоқда. 

Япониянинг метереологик бошқармаси бу йил Тинч океанидаги Эль-Нино ва Ла-Нинья иқлим феноменлари таъсири остида ёзнинг ўта иссиқ кечиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Июлнинг охири ва август ойи бошларида мамлакатда иссиқнинг энг авжига чиққан даври бўлиши кутилмоқда. 

Ўтган йили Японияда жазирама ҳарорат туфайли 100 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган, 53 минг киши эса шифохонага ётқизилган.