Ярим асрдан сўнг Clip-Air самолёт-поездлари йўловчиларга хизмат кўрсатади

Технология 12 Июль 2016 12504
Фото:hi-news.ru

Бир вақтнинг ўзида ҳам самолёт, ҳам поезд бўлган қурилмани кўз олдингизга келтириб кўринг! Учта "вагон"-салон транспорт воситасининг авиацион қисмига бириктирилган, лекин уни керак пайтда ундан ажратиш ҳамда темирйўл вагонлари сифатида ишлатиш мумкин. Агар шундай мўъжизавий транспорт тури яратилса, йўловчилар аэропортдан шаҳаргача юришларига ҳожат қолмайди, ажойиб транспорт тури уларни манзилларига элтиб қўяди. 2015 йилнинг баҳорида япон поезди тезликнинг ўта юқори даражасини намойиш этиб, рекорд натижани қайд этган ва ерда ҳаракатланувчи замонавий транспорт турларининг нақадар тезкорлигини кўрсатган. 

Ярим асрдан сўнг пайдо бўлиш эҳтимоли бўлган бундай мисли кўрилмаган транспорт тури ҳақида theverge.com ресурсида мақола чоп этилди. 

Clip-Air номи остидаги бундай янги лойиҳа швейцариялик тадқиқотчилар консорциуми томонидан тақдим этилди. Clip-Air аслида 4 қисмдан иборат модуль самолёти ҳисобланади. Улардан учтаси сайёҳларни ташувчи салон ёки юк ва ёнилғилар ташиладиган капсула бўлиши кутилмоқда.

Транспорт воситасининг тўртинчи қисмини кабина ва двигателдан иборат самолётнинг ўзи ташкил қилади. Бу самолёт кўринишидан жуда салобатли бўлиши аниқ. Капсулаларни самолётдан ажратиб, саёҳатни темирйўл бўйлаб давом эттириш мумкин. 

Ишлаб чиқарувчининг сайтида бундай транспорт турини 40 ёки 50 йил ўтибгина йўлга қўйишни бошлаш мумкинлиги таъкидланган. 

Бу ерда гап транспорт турларини такомиллаштиришда мавжуд технологиялардан фойдаланишга янгича қараш имконини берувчи фикрлаш кўламини кенгайтирадиган тадқиқот лойиҳаси ҳақида бормоқда.

Консорциум яқин 5 ёки 10 йил ичида хусусий самолёт ҳажмидаги прототипни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. 10-15 йилдан сўнг 150 нафар йўловчига мўлжалланган ўрта ҳажмдаги прототип пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Уч капсулали транспорт воситасини яратишга тахминан 50 йил керак бўлади. 

Кўриб турганингиздек, атрофимиздаги ҳамма нарса такомиллашиб бормоқда - фақат смартфон ва планшетларгина эмас, балки транспорт воситалари ҳам тараққиётга қараб олға илдамламоқда - ҳайдовчисиз автобус ва машиналар, самолёт-поездлар шулар жумласидандир. Бу кетишда оддий ошхона ҳам ақлли бўлиб кетса ажаб эмас!

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси медиа-ҳафта муҳокамасида
13:54 / 23.01.2017 8383 Ўзбекистон
Мирзиёев: «Ўзстандарт» раҳбарлари пора олиб имзо чекаверган
09:16 / 23.01.2017 89193 Ўзбекистон
Ливияда бир қатор ёзувчиларнинг китоблари мусодара қилинди
00:47 390 Жаҳон
Миср элчиси: "Медиаҳафталик Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг келажакдаги режаларидан хабардор бўлиш учун янги имкониятдир"
Трамп АҚШнинг Транс-Тинч океан ҳамкорлиги келишувидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзолади
00:11 1440 Жаҳон
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада ҳалок бўлганлар сони 7 нафарга етди
23:52 / 23.01.2017 512 Жаҳон
Трамп АҚШда бизнесни тартибга солишни 75 фоизга камайтиради
23:46 / 23.01.2017 1115 Жаҳон
Эрон вакили: "Ҳаракатлар стратегияси хорижий мамлакатлар билан халқаро муносабатларда стандартларнинг яхшиланишига хизмат қилади"
23:44 / 23.01.2017 466 Ўзбекистон
Венгрия: Европа Трамп сайлангандан умидсизлик ҳис қилмоқда
23:26 / 23.01.2017 1532 Жаҳон
ЮНЕСКО вакили: "Ҳаракатлар стратегиясининг оммавий дебатлар учун очиқлиги - муҳим жиҳат"
23:03 / 23.01.2017 564 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар