Бугун Франция терма жамоаси ҳимоячиси Самуэль Умтитининг трансфери ҳақида эълон қилган «Барселона» жамоаси яна бир франциялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олади.

Каталониядаги TV3 телеканали тарқатган хабарга кўра, трансфер ҳуқуқи «ПСЖ»га тегишли бўлган, ўтган мавсумни «Рома»да ўтказган Люк Динь «Барселона» футболчисига айланади.

Манбанинг хабарига кўра, томонлар ушбу 22 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришиб бўлган.

RMC Sport хабарига кўра, трансфер қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.

«Барселона» футболчи билан 5 йиллик шартнома тузади.

14 июль куни футболчи Каталонияга келиши ва унинг тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Чап қанотда ўйновчи футболчи А сериянинг ўтган мавсумида 33 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урган ва 3 марта голли пас муаллифи бўлган. У кўк-анорранглилар жамоасида Адриано Коррейянинг ўрнини эгаллаши ва Хорди Альба билан рақобатлашиши кутилмоқда.

Бундан олдинроқ, жамоа ўнг қанотда ўйнагана ва жамоани тарк этган Алвеснинг ўрнини «Кельн»дан Йонас Ҳекторни ёки «Ливерпуль»дан Натаниэль Клайнни олиш орқали тўлдириши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Манба: Tribuna.uz