Франциянинг «Лион» жамоаси ҳимоячиси Самюэль Умтити«Барселона» аъзосига айланиши расман тасдиқланди.

Каталонияликлар клуби ушбу 22 ёшли французнинг трансфери ҳақида маълум қилди. Европа чемпионатида иштирокидан кейин футболчи Испанияга келади ва тиббий кўрикдан ўтиб, 5 йиллик шартномага имзо чекади.

Трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил қилган. Шартномада «Барселона» Умтитини 60 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин бўлиши келтирилган.

Футболчи Каталония пойтахтига 15 июль куни келиши ва унинг расмий тақдимоти ўтказилиши белгиланган. 

Қайд этиш керакки, Умтити каталонияликлар жамоаси кейинги 8 йил ичида харид қилинган бешинчи футболчи бўлди. Бунгача Мартин Касерес (2008), Дмитри Чигрински (2009), Томас Вермален (2014) ва Жереми Матьё (2014) сотиб олинганди.

Манба: Tribuna.uz