БМТ: Жанубий Судандаги тўқнашувларда 8 киши ҳалок бўлди ва 60 нафардан ортиғи жароҳат олди

Жаҳон 12 Июль 2016 2795
Фото: Reuters

Жанубий Судан пойтахтида мамлакат президенти Салва Киира ва унинг ўринбосари Риек Машар тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Бу ерда жойлашган БМТнинг қўриқланувчи оромгоҳи (қочқинлар учун) ҳудудида ҳамда унинг атрофида 8 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва 50 нафардан ортиғи турли жароҳатлар олди. Бу ҳақида БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг маълумотига асосланиб, ТАСС хабар берди

"БМТнинг Жанубий Судандаги миссиясининг маълум қилишича, охирги 24 соат ичида қўриқланувчи оромгоҳда 67 нафар киши жароҳат олган. Улардан саккизтаси ҳалок бўлган", - деди у. 

Бундан аввал Дюжаррикнинг ўринбосари Фархон Ҳақ сўнгги кунлар ичида тўқнашувлар натижасида БМТнинг 2 нафар хитойлик тинчликпарвар элчиси ҳалок бўлгани ҳамда яна 7 нафари жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. 

Жубадаги президент Салва Киира ва унинг ўринбосари Риек Машар тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар 7 июль куни - мамлакат мустақиллигининг 5 йиллигига икки кун қолганда содир бўлган.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Хавфсизлик Кенгашини Жанубий Суданга нисбатан қуролли эмбаргони йўлга қўйишга, санкцияларни кенгайтириш ва  мамлакатга ҳарбий вертолётлар ҳамда қўшимча кучларни йўллаб, тинчликпарвар кучларни мустаҳкамлашга чақирди.

Кун янгиликлари
Москвада минглаб мусулмонлар Ҳайит намозини адо этишди (Фото)
13:27 1896 Жамият
Олимлар тавсияси: "Ёзда витаминлар истеъмолида эҳтиёт бўлинг"
13:11 999 Lifestyle
Трамп: "Республикачилар ва Демократлар тил топишишга кўзим етмайди"
12:48 621 Жаҳон
Тошкентда Венгрия элчихонаси очилади
Олий лига, 15-тур: Чемпионат экваторига келиб «Пахтакор» сафардаги илк ғалабасини қўлга киритди
12:32 1841 Спорт
Чкаловнинг невараси бобосининг ўлими тасодиф бўлмаганига доир версияни илгари сурди
12:28 2901 Жаҳон
Емельяненко: "Митрон билан реванш жанги ўтказишни истардим"
12:09 4414 Спорт
Путин ва Трамп мусулмонларни Рамазон ҳайити билан қутлашди
11:53 4742 Жаҳон
MLS’да ҳакам футболчи эътирозидан кейин қизил карточкани бекор қилди
11:18 3878 Спорт
Эрдўған Қатарнинг араб мамлакатлари талабларига доир позициясини қўллаб-қувватлади
10:56 2764 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар